Туркия расмийлари Босфор бўғозини танкерлар ўтиши учун очди. Бу ҳақда GAC кемалар оператори вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Транзит кемаларининг ҳаракати меъёрий кўринишга келмоқда», — дейилади оператор хабарида. Олдинроқ бўғоз хавфсизлик нуқтаи назаридан танкерлар қатнови учун ёпилган, бошқа турдаги кемаларга эса рухсат берилганди.
16 июль, шанбага ўтар кечаси Босфор бўйлаб ўтган икки кўприкдаги ҳаракат давлат тўнтариши иштирокчилари бўлган исёнчилар томонидан беркитилди. Президент тарафдорлари кўприкларни қамалдан озод этишга уринган, бироқ уддасидан чиқолмаганди.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишда 200 га яқин киши ҳалок бўлди, 2800 дан ортиқ ҳарбий ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)