Греция раҳбарияти яқин орада Туркия расмийларига Александруполис шаҳрига 8 нафар ҳарбий тўнтариш тарафдорлари билан қўнган вертолётни қайтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий вакили Ольга Геровасили маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Вакилнинг билдиришича, Греция ҳукумати Туркия билан имкон қадар тезроқ вертолётни қайтариш масаласини муҳокама этган, шунингдек, тўнтариш тарафдорларига нисбатан халқаро ҳуқуқ меъёрлари қўлланишига ишонч ҳосил қилган. Шунингдек, ҳибсга олинганлар ўз мамлакатларида конституциявий қонунчиликни бузишда айбланаётгани инобатга олинган.
Олдинроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли Грециядан тўнтариш тарафдорларини зудлик билан қайтаришни сўрагани билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишда 200 га яқин киши ҳалок бўлди, 2800 дан ортиқ ҳарбий ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)