Туркия расмийлари Грециядан сиёсий бошпана сўраган тўнтариш тарафдорларини қайтаришни сўрамоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Грецияга вертолётда қочган саккиз нафар хоинни зудлик билан қайтаришни сўраймиз», — дея ёзган вазир Twitter’даги саҳифасида.
Олдинроқ бортида тўнтариш тарафдорларидан иборат 8 киши бўлган Black Hawk вертолёти Грециянинг Александруполис шаҳрига қўнгани, исёнчилар мамлакат расмийларидан сиёсий бошпана сўрагани билдирилганди.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишда 200 га яқин киши ҳалок бўлди, 2800 дан ортиқ ҳарбий ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)