АҚШ президенти Барак Обама ҳарбий тўнтаришга уриниш фонида Туркиядаги барча кучларни президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг демократик сайланган ҳукуматини қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан учрашувдан сўнг Обама Туркияда зўравонлик ва қон тўкилишидан қочиш, қалтис ҳаракатлардан тийилишга даъват этди.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишда 200 га яқин киши ҳалок бўлди, 2800 дан ортиқ ҳарбий ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)