Франция президенти Франсуа Олланд Ниццадаги терактда жабрланган 50 кишининг аҳволи оғир эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Франция раҳбари «душман» ҳужум қилишда давом этаётгани боис террорга қарши кураш узоқ давом этишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль, пайшанба куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 84 кишига етди, яна 18 киши оғир аҳволда ётибди.
Изоҳ (0)