14 июль, пайшанба куни кечқурун Франциянинг Ницца шаҳридаги терактни содир этган киши полицияга маълум бўлган. Бу ҳақда BFM телеканали хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
Теракт ижрочисининг шахси ёнида олиб юрган ҳужжатлар орқали аниқланди. У асли тунислик бўлиб, 1985 йилда туғилган. Аввалроқ у қурол олиб юрганлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилган, аммо улар террорчиликка алоқадор бўлмаган.
Ҳужумни уюштиришда қўлланилган юк машинаси ижарага олинган. Террорчининг ёнидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тўппонча ҳамда ўқотар қуролнинг бир нечта ясама нусхаси ва гранат топилган.
Изоҳ (0)