БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ниццадаги террорчилик ҳаракатини қоралаб, уни ваҳший ва қабиҳ деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«БМТ Хавфсизлик Кенгаши 14 июль, Бастилия қўлга олинган кунда содир этилган ваҳший ва қабиҳ ҳужумни жуда жиддий тарзда қоралайди. Кенгаш аъзолари ҳалок бўлганларнинг оилаларига, шунингдек, бевосита Франция ҳукуматига ҳамдардлик билдирди», — дейилади БМТ Хавфсизлик Кенгаши баёнотида.
Франция ички ишлар вазирлиги берган сўнгги маълумотларга кўра, Ниццадаги теракт натижасида 80 киши ҳалок бўлди, жабрланганларнинг 18 нафари оғир аҳволда.
Изоҳ (0)