Франция Ниццадаги ИШИД уюштиргани тахмин қилинаётган ҳужумдан сўнг, Ироқ ва Сурияда жангариларга қарши зарбалар шиддатини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Франция президенти Франсуа Олланд халққа мурожаатида айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Шунингдек, Олланд мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режимини яна уч ойга узайтирди. Муддати 26 июль куни якунланадиган фавқулодда ҳолат режимини узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаси Франция парламентига яқин кунлар ичида киритилади.
Нашр эслатишича, режим Парижнинг «Батаклан» клубида содир этилган терактлардан кейин киритилган эди.
Изоҳ (0)