Ўзбекистонда 16 июль, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 16 июлга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +20...+22 даража, мамлакатнинг қолган жойларида +20...+27 даражагача илиқ бўлади.
Шанба куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +22...+27 даража илиқ бўлади. Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +38 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)