Россия Федерал хавфсизлик хизмати «Gelandewagen паради» номини олган иш юзасидан ички текширувни якунлади, деб хабар беради «ТАСС».
Июль ойининг бошида ФХХ академияси битирувчилари Москва бўйлаб Gelandewagen русумли машиналарда ўтгани катта шовшувга сабаб бўлди. Ўзига хос парадда 28 та машина қатнашганди.
Воқеа юзасидан ўтказилган ички текширув якунларига кўра хавфсизлик органлари ходимларига қўйиладиган махсус талаблар бузилгани боис академиянинг бир неча битирувчисига нисбатан принципиал чоралар кўрилгани маълум қилинди.
Академиянинг раҳбар кадрларига нисбатан ҳам чоралар кўрилиб, бир неча раҳбар лавозимидан озод қилиниши, бир нечасининг эса лавозими пасайтирилиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)