Туркия қўшнилари Сурия ва Ироқ билан яхши муносабатлар ўрнатиш ниятида, бунинг учун эса бу икки давлатда барқарорлик ҳукм суриши лозим. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим баёнот берди, деб ёзмоқда «Ведомости».
Илгари Туркия раҳбарияти Сурия президенти Башар Асадга кескин қаршилик билдириб, фақатгина унинг ҳокимиятдан четлаштирилиши Сурияга барқарорлик беришини эътироф этиб келаётган эди. Эндиликда Йилдирим Туркия дўстлари даврасини кенгайтириб бораётганини ва Сурия билан илиқ муносабатлар ўрнатилиши расмий Анқара учун муҳимлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Туркия Су-24 воқеаси туфайли оралари совуқлашган Россия билан муносабатларни яхшилай бошлаган эди.
Изоҳ (0)