Россияликларнинг мутлақ кўпчилиги мамлакатда иқтисодий инқироз ҳукм сураётганини билдирмоқда. Россияда иқтисодий танглик эканлигига респондентларнинг 36 фоизи қўшилади, 41 фоизи шундай фикрдан йироқ эмас. Бу ҳақда «Левада-центр» томонидан ўтказилган сўров натижалари далолат бермоқда, дея хабар беради «Газета.ru».
Шуниси ҳам борки, россияликларнинг аксарият қисми мамлакатдаги танглик узоқ вақт давом этишига ишончи комил. Уларнинг 16 фоизи инқироз 1—1,5 йил, 23 фоизи камида икки йилга чўзилишини тахмин қилаётган бўлса, 21 фоизи танглик кўпга чўзилиши, унинг асоратлари кўп йиллар мобайнида ўзини билдиришига ишончи комил. 26% респрондентлар эса бундай вазият қанчага чўзилишини айтиш қийинлигини маълум қилди.
Яқин орадаги йирик харидлар ҳақидаги саволга сўралганларнинг 43 фоизи буни режалаштирмагани, 22 фоизи эса кейинга қолдиришга мажбур бўлганини билдирди.
Изоҳ (0)