Хитойнинг Шандун провинцияси фуқароси 27 ёшли Ли Цзюань тўрт эгизни дунёга келтирди ва уларга Сяобэй (Шимол), Сяонань (Жануб), Сяодун (Шарқ) ва Сяоси (Ғарб) деб исм қўйди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.
Тўрт эгиз (икки ўғил ва икки қиз) 4 июль куни дунёга келди.
Ҳомиладорликнинг тўққизинчи ҳафтасида Ли Цзюанга у тўрт фарзандни кутаётгани маълум қилинди. Чақалоқлар ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида дунёга келди. Энг кичик чақалоқ 1,75 килограмм атрофида туғилди.
Чақалоқларнинг ўпкаси ва бошқа органлари яхши ривожланмагани учун улар бир ой давомида интенсив терапия бўлимида назорат қилинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)