Mercedes-Benz 2016 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра сотилган автомобиллар миқдори бўйича рақобатчиси BMW компаниясидан ўзиб кетди. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Mercedes 11 йилдан буён биринчи марта рақобатчисидан йиллик харидлар бўйича ўтиб кетиш мақсадига яқин турибди.
Йилнинг дастлабки олти ойида компания харидлари 12 фоизга ўсиб, 1 миллион автомобилга тенг бўлди. BMW’нинг бу кўрсаткичлари, тегишли равишда, 5,8 фоиз ва 986 минг автомобилга тенглашди. Шу тариқа, рақобатчилар ўртасидаги тафовут Mercedes фойдасига 20 минг машинадан иборат бўлди.
BMW люкс автомобиллар сегментидаги етакчиликни Mercedes-Benz’дан 2005 йилда тортиб олган эди. Шу боис Mercedes-Benz раҳбарияти компания олдига 2020 йилга қадар премиум тоифасидаги машиналар харидлари бўйича етакчига айланиб, BMW’дан ўзиб кетиш мақсадини қўйди.
Изоҳ (0)