Тошкент шаҳрининг Чилонзор кўчасида, Гагарин ҳайкали қаршисида Hyundai Elantra ва «Жигули» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса гувоҳларининг маълум қилишича, Hyundai Elantra ҳайдовчиси белгиланмаган жойда қарама-қарши қатнов қисмига қайрилиб олмоқчи бўлганида, «Жигули» автомобили келиб, унга урилган.
Тўқнашув натижасида «Жигули»нинг олд томонига, Elantra’нинг асосан ҳайдовчи эшигига зарар етган.
Авария оқибатида тан жароҳати олиб жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)