2014 йилдан буён учрашиб юрадиган германиялик футболчи Бастиан Швайнштайгер ва жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Ана Иванович 2016 йилга келибгина оила қурди.
Тўй маросими Италиянинг Венеция шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар берди «ТАСС» Германиянинг «Bild» нашрига асосланиб. Расмий никоҳдан кейин ёш жуфтлик каретада сайр қилди, кейинроқ эса сув бўйлаб сайрга чиқди.
«Вести» нашри хабарига кўра, олдинроқ дабдабали тўй маросимида Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Иохим Лёв, «Бавария» клубининг собиқ президенти Ули Хенесс, ҳужумчи Томас Мюллер ва Германия термасининг бошқа футболчилари иштирок этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Никоҳ маросимининг ўзи етти юлдузли меҳмонхонада ўтказилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)