Португалия термаси ҳимоячиси Седрик ҳужумчи Криштиану Роналду жамоанинг Евро-2016’даги Францияга қарши финал ўйинида қўшган ҳиссани қайд этди, деб ёзади «Чемпионат».
Роналду жароҳат олгани туфайли, майдонни 25-дақиқада тарк этишга мажбур бўлди, бироқ, Седрик сўзларига кўра, форвард жамоага танаффус пайтида ўз нутқи билан шижоат бағишлади.
«Мени эшитинглар, мусобақада ғолиб бўлишимизга ишонаман, шундай экан, биргаликда курашишда давом этинг, ғалаба учун ўйнанг», — деган Криштиану.
«Бу ажойиб нутқ бўлди. Биз бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилдик, шу туфайли, жамоамизни енгиш қийин бўлди. Роналдудаги фантастик кайфият бошқаларга ҳам ўтди. У танаффус вақтида бизга жуда катта ёрдам берди, унда доим биз учун ғайратлантирувчи гаплар топилади», — деди Седрик.
Изоҳ (0)