Нигериянинг марказий қисмидаги Бенуэ штатида кўчманчи ва ўтроқ элатлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувлар оқибатида охирги икки ҳафта мобайнида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AFP агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, штатнинг ўнта жамоасида тўқнашувлар келиб чиққан — кўчманчилар ўтроқ аҳолининг яшаш жойларига ҳужумлар уюштирган.
Бенуэ штати шимол кўчманчилари ва жанубнинг ўтроқ аҳолиси яшайдиган ҳудудлар чегарасида жойлашган. Бу икки жамоат ўртасидаги тўқнашувлар сув ва ер ресурслари туфайли келиб чиқади. Охирги пайтларда бундай ихтилофлар сони ортиб бормоқда.
Изоҳ (0)