Афғонистонда 11 июль, душанба куни бомба портлаши натижасида беш нафар мактаб ўқувчиси ва бир ўқитувчи яраланди, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Хама Пресс» агентлигига таяниб.
Портловчи қурилма олтинчи синф ўқувчилари дарс ўтаётган хонада ишга тушган. Ҳодиса Покистон чегараси яқинидаги Хост провинцияси маркази бўлган шу номли шаҳарда юз берди.
Ҳукуматга қарши гуруҳларнинг ҳеч бири, жумладан, «Толибон» ҳаракати ҳам ушбу теракт учун жавобгарликни бўйнига олганича йўқ.
Изоҳ (0)