Япониядаги парламент сайловларида ҳукмрон коалиция юқори палатада 69, мухолифат эса 55 ўринга эга бўлди. Коалицияга кирувчи бош вазир Синдзо Абэ бошчилигидаги Либерал-демократик партия 55, ўнгмарказчи «Комэйто» партияси эса 14 мандатни олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Сайловларда 242 мандатдан ярмисининг тақдири ҳал бўлди. Овоз бериш натижаларига кўра ва ҳали ҳал бўлмаган ўринларни инобатга олганда, ҳукмрон коалиция Конституцияни ислоҳ қилиш учун етарли кўпчилик — 145 ўринни қўлга киритди. Сайловгача эса 135 ўринга эгалик қилаётганди.
Овоз беришда илк бор 18—19 ёшли сайловчилар иштирок этди. Улар ўтган йили сайлов ҳақидаги қонунчиликка ўзгартириш киритилгач шундай ҳуқуққа эга бўлди.
Изоҳ (0)