«Аш-Шабоб» жангариларининг Сомалидаги ҳарбий базага ҳужуми оқибатида камида 10 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, ҳужум уюштирилгани ҳақида террорчи гуруҳнинг ўзи маълум қилди. 10 нафар аскар қурбон бўлганини мамлакат қуролли кучлари вакили Аҳмад Фараҳ тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, камида 12 террорчи йўқ қилинди.
Изоҳ (0)