Лондоннинг ICE биржасида 11 июль, душанба куни бўлиб ўтган савдолар чоғида Brent туридаги нефть нархи 1,7 фоизга пасайиб, бир баррели учун 46 доллардан пасайди. Бундай ҳолат икки ой давомида биринчи бор рўй берди. Савдо майдонларидан олинган маълумотлар шундан далолат бермоқда.
WTI туридаги нефтнинг бир баррели баҳоси ҳам ўз навбатида 1,6 фоиз — 44,7 долларгача камайди.
Котировкалар Baker Hughes компанияси томонидан эълон қилинган АҚШда бурғулаш қурилмалари 10 тага кўпайгани ва жами 351 тага етгани ҳақидаги хабарлар фонида пасайди. Бу миқдор апрель ойидан бери максимал суръатдаги ўсиш эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)