• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Хуррам, Ниҳон, Сейран: Турк актрисаларига оламшумул машҳурлик келтирган роллар

    Ҳар бир турк актрисасининг фильмографиясида шундай бир ўзгача роли борки, мухлислар уларнинг исмини эшитиши билан дарҳол айнан шу образни эслайди. Ушбу мақолада турк юлдузларининг энг эсда қоларли образлари ҳақида сўз боради. 

    Фото: Коллаж

    Марям Узерли — Хуррам

    Фото: сериалдан кадр

    Хуррам — “Муҳташам юз йил” турк сериалининг бош қаҳрамони. Айнан у — оддий славянка бўлган қиз Усмонийлар империясининг ўнинчи султони юрагини забт эта олган эди. Роксолана Султон Сулаймоннинг рафиқасига ва ўн биринчи султон — Селимнинг онасига айланган. Хуррам роли Марям Узерлининг фильмографиясидаги биринчи роли бўлмаган бўлса-да, айнан шу образ уни бутун дунёга машҳур қилди. Суратга олиш жараёнлари актриса учун осон кечмаган, чунки у ҳаттоки турк тилини ҳам билмас эди. Шунга қарамай, қаерда Марямнинг исми тилга олинса, мухлислар дарҳол Хуррамни эслашади.

    Эбру Шаҳин — Рейян

    Фото: сериалдан кадр

    2019 йилда янги турк сериали — “Беқарор”  премераси бўлиб ўтди ва унда актриса бош ролни ижро этди. Унинг қаҳрамони Рейян — камтарин, сокин, одобли ва чинакам муҳаббатни орзу қилувчи қиз эди. У Миран билан танишгач, ниҳоят ўз бахтини топдим деб ўйлаган, аммо у йигит учун фақат қасос олиш воситаси эканини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган эди. Мураккаб муҳаббат ҳақида айтиб берувчи бу таъсирли ва ҳаяжонли ҳикоя миллионлаб томошабинларнинг юрагини забт этди. Бу эса, асосан, Эбру Шаҳиннинг маҳоратли ижроси туфайли содир бўлди. “Беқарор”дан кейин актриса яна бир нечта лойиҳаларда суратга тушди, бироқ кўплаб турк сериаллари мухлислари учун у ҳанузгача айнан Рейян бўлиб қолмоқда.

    Афра Сарачўғлу — Сейран

    Фото: сериалдан кадр

    Сейран Шанли — машҳур турк сериали “Қўрғон сирлари ”нинг бош қаҳрамони. Айнан уни — ўжар ва ҳукмдор отаси Қозим оға  Кўрхонлар оиласининг эрка вориси Феритга турмушга берди. Аслида эса Феритнинг бўлажак рафиқаси Сейраннинг опаси — Суна бўлиши керак эди. Ота-оналар истагига кўра тузилган бу никоҳ вақт ўтиши билан чин юракдан муҳаббатга айланди, лекин у кўплаб синовлардан ўтишга мажбур бўлди. Сейран роли Афра Сарачўғлуга бутун дунё миқёсида шуҳрат келтирди.

    Сериал томошабинлари эса икки қарама-қарши фикрга бўлинди: бирлари Сейранни кучли, мақсадли, меҳрибон ва ғамхўр ёш аёл деб билишди. Бошқаларнинг фикрича эса, у фақат ўз манфаатларини кўзлайдиган, туйғулари билан ўзгаларни алдовчи ҳақиқий эгоист эди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, Сейран Корҳон-Шанлини мухлислар ҳеч қачон унутмайди.

    Сила Туркўғлу — Доа

    Фото: сериалдан кадр

    Доа — замонавий, илғор қарашларга эга ёш қиз. Аммо тақдир тақозоси билан у анъанавий, диндор ва патриархал оиланинг вориси Фатиҳга ошиқ бўлди. Ҳар икки томоннинг ота-оналари бу муносабатдан мамнун бўлишмади, бироқ шунга қарамай, Доа турмушга чиқди. Айнан шу никоҳ унинг ҳаётини ҳам, дунёқарашини ҳам, эрига бўлган муносабатини ҳам тубдан ўзгартирди.

    “Қизил шарбат” — турк юлдузи Силанинг фильмографиясидаги бешинчи лойиҳа бўлиб, айнан шу сериал унинг ижодидаги бурилиш нуқтасига айланди. Суратга олиш ишлари бошланишидан кўп ўтмай, Сила можаро сабабли кўп қисмли “Ишонч” сериалини тарк этган ва кўпчилик унинг карьераси якун топди, деб ўйлаган эди. Аммо бу тахминларига қарши равишда, Туркўғлу нафақат фаолиятини давом эттирди, балки халқаро миқёсда ҳам тан олинди.

    Берен Саат — Бихтер

    Фото: сериалдан кадр

    Бихтер — машҳур турк сериали “Тақиқланган муҳаббат”нинг бош қаҳрамони. У севгисиз, аммо бой эркак билан тузган никоҳи ўзига хос лаънатга айланди, чунки у чинакам муҳаббатни эрининг жияни билан бошдан кечирди. Кимдир Бихтерни жуда заиф деб ҳисоблайди, бошқалар эса уни ўйламай иш тутадиган аёл, деб аташади. Бироқ муҳаббат унинг ҳаётини дўзахга айлантирганини инкор этиб бўлмайди.

    Берен Саат айнан шу образ орқали бутун дунёга танилди. Бугунги кунда турк юлдузининг фильмографиясида 20 га яқин фильм ва сериаллар мавжуд. Бироқ унинг ўзи тан олганидек, Бихтер роли унинг учун алоҳида аҳамиятга эга.

     Неслиҳан Атагул — Ниҳон
    Фото: сериалдан кадр

    Ниҳон — бой бизнесменнинг қизи бўлиб, оддий оиладан чиққан йигит Камолни чин дилдан севиб қолган. Аммо у бошқа бир эркакка —Амирга турмушга чиқишга мажбур бўлади. Ниҳон учун Амир билан тузилган никоҳ ҳаётидаги энг оғир синовга айланди, айниқса, унинг қалбида ҳар доим фақат битта инсон — Камолга бўлган севги яшаб келганини ҳисобга олсак. Уларнинг яна бирлашуви нафақат қаҳрамонлар, балки “Севги изтироби” сериали томошабинлари учун ҳам чинакам туҳфа бўлди.

    Албатта, ҳеч ким сериал финалида Ниҳонни нима кутаётганини тасаввур ҳам қилолмаган эди. Неслиҳан Атагул яратган бу образ — чиройли, жасур, ёрқин ва беғубор севги билан ёниб яшаган аёл — мухлисларнинг қалбида ўчмас из қолдирди. Турк актрисаси бу ролни шу даражада мукаммал ижро этдики, кўплаб томошабинлар ҳанузгача уни Ниҳон сифатида эслаб қолишмоқда.

    Ҳанде Эрчел — Эда

    Фото: сериалдан кадр

    Юлдуз “Қалбим эшигини қоқ” сериалининг бош қаҳрамони. Айнан у Серкан Болат компанияси ўқишини тўламаган қиз бўлиб, бизнесменга ўз даъволарини юзига айтишдан қўрқмаган. Эда жуда мақсадли ва қаттиққўл қиз эди, ўз орзусига эришиш учун ҳамма нарсага тайёр эди. Аммо у билан Серкан ўртасида тузилган келишув кутилмаган оқибатларга олиб келди.

    Ҳанде Эрчел ҳали ҳам баъзи мухлислари учун фақатгина Эда образининг тимсолидир. Актриса ушбу ролни аъло даражада ижро этди, бироқ унинг фильмографиясида бошқа ҳам кўплаб қизиқарли лойиҳалар мавжуд.

    Демет Ўздемир — Санем

    Фото: сериалдан кадр

    Санем — орзулари кўп, жозибали, ёш қиз бўлиб, ота-онаси босими остида реклама агентлигида ишлашга мажбур бўлади. Албатта, у айнан шу ерда ўз тақдирини учратишини тасаввур ҳам қилмаган эди. Cан билан танишуви Санемнинг ҳаётини тубдан ўзгартирди ва унга нафақат севгилиси, балки тўлақонли оилани ҳам совға қилди.

    “Тўрғай” сериали актрисанинг фильмографиясидаги биринчи лойиҳаси эмас эди — унинг исми турк сериаллари мухлислари орасида аллақачон машҳур эди. Аммо айнан Жан Яман билан ёрқин жуфтлик ҳамда осон ва қизиқарли сюжет томошабинларни айниқса ўзига тортди. Шу сабабли кўпчилик бугунги кунга қадар Демет Ўздемир номини фақатгина Санем билан боғлайди.

    Жемре Байсел — Инжила

    Фото: сериалдан кадр

    Инжила — “Мени асра” сериалининг бош қаҳрамони. Етимликда улғайган, бахтсиз қиз бутун онгли ҳаётини ҳашаматли уйда яшовчи, ўжарлиги ва истерик характери билан ажралиб турадиган Назнинг “жонли ўйинчоғи” сифатида ўтказган. Наз — ҳашаматли уйнинг эгаси бўлган бобонинг суюкли набираси, Инжиланинг эса холаси шу уйда хизматкор бўлиб ишлаган. Инжила Назнинг барча буйруқларини сўзсиз бажариб келган, унинг учун ёлғон гапирган ва ўз ҳаётидан воз кечган.

    Бироқ ҳаммаси ўзгаради: Инжила Назнинг куёви бўлиши керак бўлган Метега ошиқ бўлади ва орадан кўп ўтмай, Наз унга бекаму кўст аёл эмас, балки туғишган опаси экани маълум бўлади.

    Умуман олганда, “Мени асра” — турк киноси оламидаги энг кўп танқид қилинган сериаллардан бири. Сериал суратга олинаётган пайтда Жемре Байсел аллақачон тажрибали актриса эди, бироқ бу уни кучли танқидлардан асраб қололмади. Баъзи томошабинлар Инжилани жуда сунъий, иккиюзламачи ва пасткаш деб баҳолашди, ҳатто бу сифатларни актрисанинг ўзига ҳам кўчиришди.

    Жемре Байселнинг фильмографияси анча кенг бўлса-да, кўплаб томошабинлар ҳанузгача унинг номини фақат Инжила образи билан боғлашади.

    Бирже Акалай — Асли

    Фото: сериалдан кадр

    Асли Чинар — ўз ишига бутун қалби билан содиқ бўлган шифокор аёл, лекин шахсий ҳаётида эса жуда бахтсиз. Тақдир уни Фарҳод билан учраштиради — бу учрашув Аслининг ҳаётини бутунлай ўзгартиради. Томошабинлар кўз ўнгида Асли қўрқоқ ва босим остида яшаётган аёлдан жасур, ҳақиқат учун курашишга тайёр бўлган арслон юракли аёлга айлана бошлайди. У ўзини ҳам, яқинларини ҳам ҳимоя қилишга тайёр эди.

    “Қора-оқ севги” сериали нафақат мухлислар учун, балки Бирже Акалайнинг ўзи учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Айнан шу сериал томошабинларга актрисанинг Иброҳим Челиккол билан мукаммал дуэтини тақдим этди. Кўплаб мухлислар учун эса Бирже Акалай абадий Асли сифатида эслаб қолинган.

    4 август, 13:53   Изоҳ (0)   762
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Машҳур#турк#сериал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    600 нафар исроиллик собиқ амалдор Трампдан Ғазо урушини тўхтатишда ёрдам сўради

    Дунё | 4 август, 17:00

    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

    Реклама | 4 август, 16:30

    Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 16:45

    “Онкологик беморларда паллиатив ёрдам кўрсатишни янада кенгайтиришимиз лозим” — мутахассис

    Саломатлик | 4 август, 16:38

    “Реал” Макаллистер ва Фернандеш трансфери учун 100 млн евро сарфлайди

    Спорт | 4 август, 16:15

    Ўзбекистонда доллар курси 100 сўмдан кўпроқ пастлади

    Ўзбекистон | 4 август, 16:14

    АҚШда эркак қўшнисини “ўзга сайёралик” деб ўйлаб, отиб ўлдирди

    Дунё | 4 август, 16:05

    Том Ҳолланд иштирокидаги “Ўргимчак одам 4” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

    Кино | 4 август, 15:55

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 4 август, 15:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.