8 июль куни Суриянинг Пальмира шаҳри ҳудудида икки нафар россиялик инструктор учувчи — Ряфагат Хабибулин ва Евгений Долгин ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда TJournal Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Уларнинг Ми-25 вертолёти ИШИД террорчилари томонидан уриб туширилган. Вазирликдагилар таъкидлашича, вертолёт террорчилар ҳужумига тўсқинлик қилганидан сўнг нишонга олинган.
Иккала учувчи ҳам вафотидан кейинги давлат мукофотларига кўрсатилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)