«Астон Вилла» футбол клубиннинг собиқ капитани Стилиян Петров саратонга чалинганидан тўрт йил ўтиб майдонга қайтди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Болгариялик хавбек 8:0 ҳисоби билан якунланган Австриянинг «ГАК 1902» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувининг иккинчи бўлимида майдонга тушди.
2012 йил мартида футболчида оқ қон касаллиги аниқланган, августда эса у касаллик интенсив кимёвий терапиядан сўнг сусайиш жараёнида эканлигини билдирган эди. Орадан бир йил ўтиб Петров фаолиятини якунлаганлигини маълум қилганди.
Шу йил ёзда клуб собиқ капитанини Австриядаги йиғинга таклиф этди.
Изоҳ (0)