Хитой Корея Республикасида Американинг THAAD ракетага қарши мудофаа мажмуаларининг жойлаштирилишига қарши қатъий эътироз билдирмоқда. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Хитой бу масалада кучли норозилик ва қатъий эътироз билдиради», — дейилади хабарда. «Американинг THAAD мажмуаларининг Жанубий Кореяда жойлаштирилиши ярим оролда ядродан холи ҳудуд яратиш ҳамда тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилишга ёрдам бермайди. Бу ҳудуддаги мамлакатлар, жумладан, Хитойнинг стратегик манфаатларига жиддий зарар етказади», — деб таъкидлади бошқарма.
«Хитой томони АҚШ ва Корея Республикасини THAAD тизимини жойлаштириш жараёнини тўхтатишга қатъий чақиради», — дейилади ТИВ баёнотида.
Изоҳ (0)