Тинч океанининг «Непартак» тўфони Тайванга ёпирилди. Оролнинг барча шаҳарларидаги мактаб ва офислар ёпилиб, биржа фондининг савдо-сотиқлари тўхтатилди. Поезд йўналишлари ва юзлаб авиарейслар бекор қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Метеорологларнинг маълумотларига кўра, довулнинг эпицентридаги тезлиги секундига 65 метрни ёки соатига 234 километрни ташкил этмоқда. Унинг диаметри 200 километрга тенг. Айни дамда улкан довул Тайваннинг катталиги бўйича иккинчи ва энг йирик порт шаҳри – Гаосюн томон йўл олмоқда.
«Непартак» жорий мавсумда Осиёдаги биринчи тўфон бўлди. Унинг кейинги «нишони» Хитойнинг жануби-шарқий қирғоқлари бўлади.
Изоҳ (0)