GM Uzbekistan 2016 йилнинг биринчи ярмида Россияда 8574 та автомобиль сотди. Бу ҳақда, Европа бизнеси уюшмаси ишлаб чиқарувчилари қўмитаси маълумотларига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг биринчи ярим йилига нисбатан (10357 автомобиль) харид кўрсаткичлари 17 фоизга тушиб кетди. Июнь ойида Россияда 1136 GM Uzbekistan автомобили сотилди, бу 2015 йил июлига нисбатан (1735 автомобиль) 35 фоизга камроқдир.
Январь–июнь ойлари ўртасида Россияда жами 672,1 минг автомобиль сотилди, бу 2015 йил биринчи ярмига нисбатан (782,4 минг автомобиль) 14 фоизга камдир.
Изоҳ (0)