Fiat компанияси Fiat 500 компакт-карининг махсус модификациясини тақдим этди, уни компания «дунёдаги энг кичкина яхта» деб атади. Бу ҳақда Motor хабар берди. Яхта ишлаб чиқарувчи Riva компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги модель 500 нусхада чиқарилади.
Fiat 500 махсус версияси Riva яхталари услубида ясалган. Автомобиль эксклюзив кўк рангга бўялган, унинг кузовига эса иккита ингичка яшил чизиқ чизилган, бундай чизиқлар қайиқлар корпусига ҳам чизилади.
Бундан ташқари, компакт-кар янги 16 дюймли ғилдирак дисклари, хромланган корпусли орқани кўриш кўзгулари, эшик очқичларига эга бўлди.
Ўриндиқларга фил суяги рангидаги чарм қопланган, олд панель эса табиий қизил ёғочдан тайёрланган. Fiat 500 Riva’ни ҳам хэтчбек, ҳам кабриолет кўринишида буюртма қилиш мумкин.
Изоҳ (0)