Аргентинанинг Мендоса шаҳридаги ҳайвонот боғида дунёдаги энг ғамгин айиқ деб топилган Артуро лақабли айиқ оламдан ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Артуро 31 ёшда эди. У АҚШда туғилган, 8 ёшлигида эса Аргентинага олиб келинганди.
Айиқ жуфти Пелусанинг қазо қилганидан сўнг шуҳрат қозона бошлаган. Ўшанда ҳайвонот боғи ташрифчилари ёлғизликда ғамгин бўлиб қолган Артурони кўришганди. Муассаса ходимлари сўнгги пайтларда айиқда депрессия асоратлари ва руҳий муаммолар кузатилганини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)