Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Саудия Арабистонидаги терактлар, хусусан, Мадинадаги Муҳаммад (с.а.в.) масжиди яқинида содир этилган портлашни кескин қоралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Террорчилар кесиб ўтмаган ҳеч қандай қизил чизиқ бошқа қолмади. Суннийлар ҳам, шиалар ҳам уларнинг қурбонига айланмоқда», — дея ёзган у Twitter’даги саҳифасида. Эрон дипломатияси раҳбари барча мусулмонларни террорчиликка қарши курашда бирлашишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида шиа уламоси Нимр ан-Нимр қатл этилгани ва намойишчилар Ар-Риёднинг Теҳрондаги элчихонасига бостириб кирганидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар узилган.
Изоҳ (0)