Тошкент шаҳар ҳокимлигида 4 июль, душанба куни навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Брифингда Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг Тараққиёт кўчаси билан кесишувидаги йўл ўтказгичда реконструкция ишлари олиб борилаётгани муносабати билан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида ахборот берилди.
Хабар беришларича, мазкур ҳудудда олиб борилаётган ишлар 15 кун ичида ниҳоясига етказилади.
«Ушбу вақтинчалик ноқулайликлар учун шаҳар аҳолиси, ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраб ўтилди», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)