Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Америка консулхонаси биносига худкуш террорчи ҳужум қилишга уринди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 4 июль, душанба куни эрта тонгда содир бўлди. Ҳужум натижасида икки полициячи яраланди, террорчининг ўзи ўлдирилди.
Саудия ОАВлари маълумотларига кўра, террорчи автомобилда АҚШ консулхонаси биноси ёнидаги масжидга кетаётган бўлган.
Дипломатик ваколатхона ходимларининг кўпчилиги бошқа жойга кўчирилди. Теракт 4 июль куни нишонланадиган АҚШ Мустақиллик кунига «бағишлангани» тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)