Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москва вилоятидаги Клязминск сув омборига 32 ёшли қиз ўз тўйи чоғида чўкиб кетди, деб ёзади «Газета.ru» Подмосковье ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Гувоҳлар сўзларига кўра, 2 июль куни кечқурун 20—25 кишидан иборат улфатлар гуруҳи тўйнинг иккинчи кунини нишонлаш учун келган.

Байрам қилиш чоғида ёшлар сархуш ҳолда бир қирғоқдан иккинчисига сузиб ўтишга қарор қилган. Қирғоққа бир неча метр қолганида келин чўка бошлаган, у билан ёнма-ён сузаётган дугонаси қизни қутқариб қола олмаган.

Таъкидланишича, келинни қидириб топа олмагач, ёшлар фавқулодда вазиятлар вазирлигини чақирган.

3 июль куни эрталаб ғаввослар қизнинг жасадини топиб чиқарди. Қутқарувчилар ушбу пляжда чўмилиш тақиқланганини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди