Иркутск вилоятидаги Россия фавқудодда вазиятлар вазирлигининг Ил-76 самолёти қулаган жойдан олти кишининг жасади топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси бортида 10 кишидан иборат экипаж бор эди. Ҳозирда қидирув ишлари давом этмоқда.
Самолёт 1 июль, жума куни тонгда вилоятнинг Качуг туманидаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун учиб кетган ва белгиланган вақтда алоқага чиқмай, ғойиб бўлган. Ҳаво кемаси 3 июль, якшанба куни Рибний Уян посёлкасидан 4 километр жанубда топилди. Ил-76 деярли тўлиқ ёниб кетган, унинг фақат дум қисми қолганди.
Эслатиб ўтамиз, 4 июль, душанба Иркутск вилоятида мотам куни деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)