• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чинозлик Муродбойни қўлга олиш чора-тадбирлари кўрилмоқда

    Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2016 йил 15 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир вақтида халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган, молиявий пирамида ташкил этишга муваффақ бўлган Аҳмад Турсунбоев қўлга олинди.

    30 июнь куни ЎзМТРК телеканаллари орқали эфирга узатилган «Аҳмад васвасаси» кўрсатувида тергов-суриштирув давомида Чиноз туманида Аҳмад Турсунбоевдан ташқари яна бир неча фуқаро икки баробар қилиб қайтариш ваъдаси билан аҳолидан автомашина, пул, қорамол ва бошқа моддий бойликларни кафолатсиз, оғзаки равишда келишиб қабул қилиб келгани аниқлангани маълум қилинди.

    «Дарё» «Аҳмад васвасаси» кўрсатувида чинозлик Аҳмадбойнинг «шогирдлари», «ҳамтовоқлари» дея таърифланган шахслар ҳақида эълон қилинган маълумотларни сўзма-сўз келтиради.

    Қувончбек Абдулқосимов

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Аҳмад Турсунбоев қураётган пирамиданинг тезкорлик билан ўсиб боришининг сабабларидан бири унинг жойларда филиаллар очиши билан боғлиқ. Ана шундайлардан бири — унинг ишончини оқлаб, меҳру муҳаббатига сазовор бўлган Қувончбек Абдулқосимовдир.

    Қувончбек Абдулқосимов Чиноз туманидаги Сутбулоқ маҳалласида аҳолидан нақд пул, автомашина, чорва моллари ва қимматбаҳо буюмларни қабул қилиб, Аҳмад Турсунбоевга етказиб бериш билан шуғулланади. Аммо бу муносабатлар хайрли якун топмайди.

    Боиси, аҳолидан катта миқдорда пул қабул қила бошлаган «янги бой» ўз хожасига садоқатсизлик қилади. Охир-оқибат шу даражага бориб етадики, Қувончбек Абдулқосимов ўзи мустақил иш юритиб, йиққан пулларини Аҳмад Турсунбоевнинг кассаларига кирим қилмай қўяди. Ўртада кучли зиддият пайдо бўлади.

    Садоқатли шогирднинг итоатсизлигидан панд еган устоз уни имкон қадар тезроқ ўйиндан чиқариш пайига тушади. Унга аввалдан топширмай келаётган 738 минг АҚШ долларини қайтариб бериш шартини қўяди, Қувончбек Абдулқосимов бу талабни бажармаганидан сўнг, унинг устидан ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят аризаси киритади.

    Мана шу ерга келганида молиявий пирамиданинг асосига зил кетганини фаҳмлаш қийин эмас. Ўзаро муросасизликлар ниш ураётган пайтда Қувончбек Абдулқосимовнинг ваъдасига ишонган одамлар Аҳмад Турсунбоевдан пулларини сўраб, даъво қилишади.

    Нуриддин Абулғозиев

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Нуриддин Абулғозиев ноқонуний йўл билан орттирган бойликлари ҳисобига Янгийўл шаҳрида жойлашган кўп қаватли 140-уйнинг биринчи қаватини тўлиқ сотиб олади ва у ерда фитнес-клуб қуриш ишларини бошлаб юборади.

    Тергов-суриштирув жараёнида Тошкент шаҳрида жойлашган «Диёрбек» меҳмонхонаси ва Зангиота туманидаги «Юксалиш» тўйхонаси Нуриддин Абулғозиевга тегишли экани аниқланди. Бундан ташқари, аҳолидан йиғиб олинган мол-мулк эвазига Қибрай туманида данғиллама ҳовли қуриш ишларини бошлаб юборгани маълум бўлди.

    Унга тегишли бўлган автомобиллар турар-жойидан эса аҳолидан қабул қилинган 62 та турли русумдаги автомобиллар борлиги аниқланди.

    Аҳмад Турсунбоев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинганидан кейин таҳликага тушиб қолган Нуриддиннинг абонентлари пулларини даъво қила бошлашади. Ҳаммага бирваракайига пулни қайтариш имконсизлиги маълум бўлиб қолганидан кейин ўртада зиддият юзага келади ва Нуриддин яшаш жойидан қочиб кетади.

    «Бузоқнинг югургани сомонхонагача» деганларидек, орадан ҳеч қанча ўтмасдан Нуриддин Абулғозиев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинади.

    Мирзамурод Юнусалиев (Муродбой)

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Кадр: «Тошкент» телеканали

    Ҳозирда қидирувда бўлган, 1984 йилда Чиноз туманида туғилган Мирзамурод Юнусалиев ҳам 2015 йилга қадар Аҳмаднинг югурдакларидан бўлган ва халқ орасида, худди устози каби — Муродбой номини олади.

    Унга тегишли бўлган автомобиль турар жойларида аҳолидан икки ҳисса қайтариш ваъдаси билан олинган 100 дан ортиқ турли русумдаги автомобиллар борлиги аниқланди.

    Мирзамурод Юнусалиев икки ҳамтовоғининг қисматидан воқиф бўлганидан кейин ўз яшаш манзилидан қочиб кетади ва ҳозирда уни қўлга олиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

    • «Оддий одам кўчада ‘перашка’ сотса, дарров солиқчи келади. Нега Аҳмадбойни ҳеч ким текширмади?». Чинозлик Аҳмадбойнинг ноқонуний фаолият билан бир неча йил шуғулланганига муносабат

    • Чинозлик Аҳмадбойга раҳнамолик қилган мансабдорларнинг ҳаракатларига тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади

    • Чинозлик Аҳмадбой: Орқага йўл йўқлигини билардим. Одамлардан узр сўрайман

    • Аҳмадбой кимлардан «илҳом» олган эди? Молиявий пирамида нима?

    02.07.2016, 17:18   Изоҳ (0)   64959
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон банклари конверсион карталардан фойдаланишга чеклов жорий этди

    02.07.2016, 15:43

    Тест: Ҳақиқий валютами ёки хаёлий?

    02.07.2016, 10:00

    Ночорларга садақа бериш мажбурияти, эски қурилмани iPhone 7’га айлантириш йўли, Тошкентдан бошланган Буюк ипак йўли бўйлаб югуриш ва куннинг бошқа муҳим янгиликлар...

    01.07.2016, 19:54

    Қашқадарёдаги бунёдкорлик ишлари: Қарши куранти, Амир Темур кўприги, дарё соҳилидаги хиёбон (фото)

    01.07.2016, 17:42

    Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 2 июль куни ёғингарчилик кузатилади

    01.07.2016, 16:58

    Фото: Термизда янги барпо этилган Хотира майдони

    01.07.2016, 15:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиялик аёл ярим килограмм оғирликдаги улкан саримсоқ етиштирди (фото)

    Лайфстайл | 24 июн, 18:41

    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

    Реклама | 24 июн, 18:00

    Мўғул ёшларининг Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олиши қайта тикланади

    Ўзбекистон | 24 июн, 18:31

    Ўзбекистонда беш ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 18:10

    Нима учун қуёшга узоқ вақт қараш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 24 июн, 17:55

    Лионель Месси 38 ёшда: кичик Росариодан Майамигача бўлган саёҳат

    Спорт | 24 июн, 17:51

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувга берилган қанча шахс ушлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:40

    Том Круз ва Бред Питт ўттиз йиллик адоватдан сўнг дўстлик ришталарини тиклади

    Кино | 24 июн, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.