Абу-Дабидаги икки банк — National Bank of Abu Dhabi (NBAD) ва First Gulf Bank (FGB) директорлар кенгашлари уларнинг қўшилишини маъқуллади. Бунинг натижасида капиталлашуви 29 миллиард, активлари 175 миллиард доллар бўлган Яқин Шарқдаги энг йирик банк юзага келадиган бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Келишув 2017 йилнинг биринчи чорагида якунига етиши кўзда тутилган. National Bank of Abu Dhabi дея ном оладиган бирлашган банк капиталининг 37 фоизи Абу-Даби ҳукумати ва унга қарашли тизимлар, 33 фоизи эса амирликнинг ҳукмдор оиласига тегишли бўлади. Унинг директорлар кенгашини шайх Тахнун бин Зайд ал-Нахайян бошқариши билдирилди.
Изоҳ (0)