Сурия қўшинлари 3 июль, якшанба куни ИШИД террорчи гуруҳи бўлинмаларидан бирининг дала командирини йўқ қилди. Қуролли отряд Хомс шаҳри яқинида фаолият юритаётган эди, деб маълум қилади «ТАСС».
ИШИД отрядларидан бирига раҳбарлик қилиб келган Ҳамид Маъюф ал-Аназий асли Саудия Арабистонидан бўлиб, Хомс ҳудудидаги тўқнашувларда ҳалок бўлди. Террорчилар орасида у Абу Даъ лақаби остида машҳур эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.