Қутқарувчилар Гуйчжоу провинциясидаги (Хитой) қишлоқда 1 июль, жума куни содир бўлган кўчкининг яна уч нафар қурбони жасадини топди. Шу тариқа, мазкур офатда ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ қўчки туфайли 11 киши ўлгани билдирилганди.
Кўчки провинция ғарбидаги Бицзе шаҳар округи, Дафан уездида рўй берди. Буни Гуйчжоуга кейинги кунларда ёпирилган кучли жала келтириб чиқаргани билдирилмоқда.
Вайроналар остида қолиб кетган 30 кишидан етти нафари қутқарилди. Кўчки содир бўлган жойга 800 нафарга яқин қутқарувчи ва ҳарбий хизматчи жалб этилган.
Изоҳ (0)