Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 киши қурбон бўлишига олиб келган Даккадаги ресторанга ҳужумга ИШИД алоқадор эмас. Бу ҳақда Бангладеш ички ишлар вазири Асадуззамон Хон маълум қилди, деб хабар беради «РБК».

Фото: AP

Фото: AP

«Уларнинг барчаси бангладешлик. Бадавлат оилаларнинг вакиллари, нуфузли ўқув юртларида таълим олган», — маълум қилди вазир.

Олдинроқ ИШИД шаҳарнинг дипломатик даҳасидаги Holey Artisan Bakery ресторанига ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ҳамда теракт чоғида 20 киши ўлдирилганини маълум қилганди.

Полиция ҳужумни уюштирган беш кишининг фотоси ва исм-шарифини ошкор этди. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, улар ўз оилалари билан бир неча ой давомида боғланмаган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди