1 июль, жума куни Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидаги қишлоққа ўпирилган кўчкилар оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 12 нафари бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вайроналар остида қолиб кетган 30 кишидан етти нафари қутқарилди. Ҳалок бўлган 11 кишининг жасади топилди. Кўчки содир бўлган жойда 800 нафарга яқин қутқарувчи ва ҳарбий хизматчи иш олиб бормоқда.
Кўчкилар кучли жаладан сўнг вужудга келди. Бир қатор туманларда сув тошқини, кўчки ва сел хавфи туфайли одамлар оммавий эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)