Мексика пойтахтидаги Койоакан туманида 1 июль, жума куни рўй берган ёнғинда олти киши— уч нафар катта ёшдагилар ва шунча бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Яна уч бола жароҳат олган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага етказилган. Фожиа жойида эксперт-криминалистлар ва прокуратура ходимлари ишламоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса тафсилотини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)