Венгриядаги Хортобадь миллий боғида 1 июль, жума куни содир бўлган портлашда тўрт киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Népszabadság нашрига кўра, миллий боғда иккинчи жаҳон уруши даврига оид бомба портлаган. Бунинг оқибатида снарядларни зарарсизлантириш билан шуғулланган сапёрлар қурбон бўлган. Ҳодиса рўй берган жойда аввал ҳарбий полигон бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)