Сурхондарё вилояти маъмурий маркази Термиз шаҳрида миллий ва замонавий меъморлик услублари асосида Хотира майдони барпо этилди. ЎзА мазкур майдон суратларини эълон қилди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 30 июнь куни Сурхондарё вилоятида бўлиб, Термиз шаҳридаги Хотира майдони билан танишди.
Бундан ташқари, Сурхондарёга ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Термизда бунёд этилаётган муҳташам санъат саройида қурилиш ишларини олиб бориш юзасидан тавсиялар берди, Термиз туманидаги «Янгиариқ пахтакори» фермер хўжалиги даласида бўлиб, вилоят фаоллари ва фермерлари билан суҳбатлашди, Ҳаким ат-Термизий мажмуасини ҳам зиёрат қилиб, мажмуани таъмирлаш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)