1 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент метрополитенидаги ҳаракатланувчи таркиблардаги вагонлар сони камайтирилди. Тошкент метрополитенидаги ҳаракатланувчи таркиблардаги вагонлар сони синов тартибида қисқартирилган.
2. Ultraмарафончи Дин Карнасис Буюк ипак йўли бўйлаб югуришни Тошкент шаҳридан бошлади. Марафоннинг очилиш маросимида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен сўзга чиқиб, ушбу марафон Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланганини таъкидлади.
3. Беларусда деноминация бўлиб ўтди ва тангалар пайдо бўлди. 2016 йилнинг охирига қадар эски банкноталар янгилари билан бирга муомалада қолади.
4. Тожикистон ҳукумати мансабдорларга ночорларга садақа бериш мажбуриятини юклади. Тўлов жараёнини дин ишлари бўйича қўмита назорат қилади.
5. Эски қурилмани iPhone 7’га айлантиришнинг антиқа йўли топилди. Apple маҳсулоти ишқибозларидан бири янги қурилма тақдимотини кутиб ўтирмасликка қарор қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)