Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Чеченистон пойтахти марказида уюштирилган Россиядаги энг оммавий ифторга 30 мингдан ортиқ киши келди. Улар учун умумий узунлиги 18 километр бўлган 2,5 минг столда дастурхон ёзилди. Бундай тадбир Грознийда биринчи бор ўтказилиши, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: Грозний мэрияси матбуот хизмати

Фото: Грозний мэрияси матбуот хизмати

«Ифторга нафақат республиканинг турли бурчаклари, балки қўшни минтақалар, жумладан, Ингушетия, Қорачой-Черкасия ва Доғистондан ҳам меҳмонлар келди. Майдонга учта ошхона ўрнатилди ва ошпазлар Кавказ ҳамда Осиё таомларини тайёрлади. Махсус концерт дастури давомида диний қўшиқлар ижро этилди», — дея маълум қилган Грозний мэрияси матбуот хизмати.

Грознийдаги марказий жомеъ масжиди имомига кўра, оммавий ифтор қатнашчиларига Пайғамбар (с.а.в.)га тегишли табарррук нарсаларни кўриш имконияти яратилди. Тадбир Рамазон ойининг 27-куни нишонладиган Қадр кечаси олдидан ўтказилди.

Аҳмад ҳожи Қодиров фонди ҳисобидан ташкил этилган ифторда Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар