Россия бош вазири Дмитрий Медведев мамлакат ҳукумати Туркия билан ҳар қандай даражада музокаралар олиб боришга тайёрлигини, хусусан, шахсан у бунга қўшилишга шайлигини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Вазирлар ҳам, бош вазир ўринбосарлари ҳам шу билан шуғулланади, ва шахсан ўзим ҳам бу билан машғул бўлишга тайёрман», — деди Медведев.
«Бунда гап Туркияда дам олишни яхши кўрадиган одамларимизга буни жорий сайёҳлик мавсумида ҳам амалга ошириш учун имконият бериш ҳақида бормоқда. Фақат битта энг муҳим шартга риоя қилиниши керак. Асосий масала — фуқаролар хавфсизлиги», — деди Медведев.
Изоҳ (0)