АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг «жанговар фаол бўлмаган» ҳудудларига ҳужум қилиш оқибатида 116 нафаргача тинч аҳоли вакили қурбон бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ миллий разведкасининг расмий сайтида чоп этилган ҳисботда маълум қилинди, деб хабар бермоқда «РБК».
Маълумотларга кўра, 2009 йилнинг 20 январидан 2015 йилнинг 31 декабрига қадар АҚШ аксилтеррор операцияси давомида 473 та ҳужум қилинган. Бунинг натижасида 64 нафардан 116 нафаргача тинч аҳоли вакили қурбон бўлган. Ушбу вақт мобайнида 2581 жангари йўқ қилинди.
Мазкур маълумотлар, жанговар фаол ҳаракатлар амалга оширилаётган Афғонистон, Ироқ ва Сурия ҳудудларида ҳалок бўлганларни ўз ичига олмади.
Изоҳ (0)