Америкалик ультра-марафончи Дин Карнасис Буюк ипак йўли бўйлаб югуриш мақсадида Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. Хабарда таъкидланишича, марафон бугун, 1 июль куни бошланади.
«Жет лаг (вақтдаги фарқлар туфайли биоритмлар бузилиши) ва кам уйқуга қарамасдан, Тошкентдаги биринчи куним ажойиб ўтди», — деб ёзди спортчи Facebook саҳифасида ва Тошкентда олинган қатор суратлари билан бўлишди. Dean Karnazes
Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан 10 июлга қадар афсонавий ультра-марафончи Дин Карнасис Буюк ипак йўли бўйлаб Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудидан югуриб ўтади. АҚШ Давлат департаменти ташкил этган тадбир уч мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланади.
Изоҳ (0)