• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аҳмадбой кимлардан «илҳом» олган эди? Молиявий пирамида нима?

    Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз Авто Хамкор» корхоналари таъсисчиси ҳисобланган Аҳмаджон Турсунбоев икки баробар қилиб қайтариш ваъдаси билан жуда катта миқдордаги омонат маблағларни олгани ва шу асосда кўплаб молиявий қонунбузарликлар содир этгани яқинда фош этилди. Ўзига хос молиявий пирамида яратган бу шахснинг қилмишлари шу кунларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан «Дарё» молиявий пирамидалар ҳақида тушунча беришга ҳамда ундан ҳимояланиш йўлларига тўхталиб ўтишга қарор қилди.

    Фото: «Assalam.ru»

    Фото: «Assalam.ru»

    90 йилларда «молиявий пирамида» тушунчаси Россия ҳамда бир қатор бошқа мамлакатларда гуркираб ривожланди, сўнг тиллардан қолиб кетди. Бу нарса унутилиб кетгандек туюлиши мумкин. Аммо мутахассисларнинг эътироф этишича, интернетнинг ривожланиши муносабати билан молиявий пирамида тузоғи янгича шаклларга кириб, янада ривожланмоқда. Аксинча, охирги йилларда қаллобликнинг бу тури илгаригидан кўра анча кенг тарқалмоқда.

    «ХитёрБобёр.ru» сайти молиявий пирамидаларни фарқлаш ва уларнинг тузоғига тушиб қолмаслик борасида ўз маслаҳатларини берди.

    Электрон манзилимизга қандайдир лойиҳаларда иштирок этиш, ишламай пул топиш таклифлари тинимсиз келади. Қидирув тизимида «қандай қилиб пул ишлаш мумкин» деб ёзсангиз, бу йўналишдаги ўн минглаб сайтлар ва таклифлар чиқиб келади. Оддий «вакансия» ва «иш»дан тортиб «капитални кўпайтириш дуоси» ва «Эзгу сеҳргар бойлик топишга кўмаклашади»гача бўлган таклифларни топиш мумкин.

    Аммо, молия соҳаси экспертларининг таъкидлашича, бундай таклифларнинг деярли барчаси қаллобликдан бошқа нарса эмас. Жумладан, улар орасида молиявий пирамидалар кўп учрайди.

    Молиявий пирамида нима?

    Молиявий пирамида — даромад олишнинг шундай моделики, унда пул маблағлари пирамиданинг қуйидаги иштирокчиларидан юқоридагиларига бориб тегади. Яъни пирамиданинг юқорисидагилар пастдагилардан кўра кўпроқ пул олади.

    Молиявий пирамидалар кўпинча инвестицион жамғармалар ёки тижорий лойиҳалар ниқоби остида ҳаракат қилади ва «мижоз»дан олинган пуллар юқори даромад келтирувчи молиявий соҳаларга ёхуд аллақандай лойиҳаларга йўналтирилганини иддао қилади.

    Молиявий пирамида моделининг ҳалигача мавжудлигига ягона сабаб — инсонларнинг очкўзлиги, тезроқ бойиш ва осон даромад олишга бўлган интилишидир.

    Бу ҳолат бир хаёлий тажриба ёрдамида тасдиқланади: агар кўчада кетаётган одамга биров яқинлашиб, каттагина пул таклиф қилса, у бош тортмайди. Лекин ундан бойликка эришиш учун қийинчиликларга тўла йўлни босиб ўтиш сўралса, кўпчилик бундай йўлни танламайди.

    Таълим-тарбия, халқ фолклори, оммавий маданият ҳам тез бойлик орттиришни нафақат оддий ҳолат, балки бахтга эришишнинг асосий йўлларидан бири сифатида намойиш этади. Айтайлик, эртак қаҳрамонлари маликага уйланиб ёки хазина топиб олиб бойиб кетади. Кино ва адабиёт ҳам бундан мустасно эмас.

    Бошқа томондан, маданиятшуносларнинг уқтиришича, эртакларда ва китобларда қаҳрамон одатда бойлик учун ҳаракат қилмайди, балки қандайдир саргузаштларни бошидан ўтказади, одамларга яхшилик қилади, ўз устида ишлайди ва бунинг натижаларидан бири сифатида бойликка эришади. Шу боис одамларга ишламай пул топиш ғоясини сингдирувчи асосий омиллар булар эмас, деган фикрда ҳам жон бор.

    Нима бўлганда ҳам, молиявий пирамиданинг ўзига хослигини аниқлаб олдик — у одамлардаги очкўзликдан маҳорат билан фойдаланади. Қизиқ томони, кўп ҳолларда айнан камбағал инсонлар қаллобларнинг ўлжасига айланади. Айримлар ҳатто тезроқ «инвестиция» киритиб, «улуш» олиш мақсадида қарз кўтаради.

    Россияда ўтган асрнинг 90-йилларида гуркираб ривожланган молиявий пирамидалардан бири МММ эди. Ҳозир унинг методлари интернетга кўчиб ўтди.

    Бундай пирамиданинг ишлаш принципи оддий — одамлардан икки баробар қилиб қайтариш шарти билан пул олинади. Биринчи бўлиб пул берганларга кейингилар ҳисобидан тўлов қилинади, шу тариқа, қаллоблик чархпалаги айланаверади. Аммо оддий математик ҳисоб-китоб пирамида иштирокчиларининг асосий қисми пулсиз қолишини кўрсатиб турибди. Албатта, биринчилар фойда қилиб қолиши мумкин. Лекин барча «мижоз»ларнинг тиккан пули тарозининг бир палласига қўйилса, иштирокчилар ютқизган бўлиб чиқади, пирамида асосчилари эса ҳар қандай ҳолда ҳам катта даромад олади.

    Молиявий пирамидаларни қандай фарқлаш мумкин?

    Фото: «ХитёрБобёр.ru»

    Фото: «ХитёрБобёр.ru»

    Молиявий пирамидаларга хос беш асосий жиҳат:

    1. Бошланишига мўмайгина маблағ тикишингиз зарурлиги айтилади;

    2. Катта фоизлар ваъда қилинади, тикилган пул тезда қайтишига ишонтирилади;

    3. Даромад кўриш учун сиздан танишларингизни жалб қилишингиз сўралади, улар ҳам ўз маблағларини тикиши лозим бўлади;

    4. Лойиҳалар «ноу-хау» сифатида тақдим этилади. Уларда ностандарт, шубҳали иш методлари акс этади;

    5. Лойиҳа офиси «супер омадли» ва «шиддат билан ўсаётган» бизнесга хос шароитга эга бўлмайди.

    Ўйлаб кўринг, агар гап ростанам «ноу-хау» ҳақида кетаётган бўлса, лойиҳа муаллифлари кичкина офисда оддий одамлардан арзимаган пул тўплаб ўтирадими? Ҳақиқатан самара берадиган янгича бизнес лойиҳага албатта хусусий инвестор, мақсадли венчур жамғармаси қизиқиши тайин. Ҳеч бўлмаганда ғоя муаллифлари ОАЖ тузиб, акцияларини сотувга чиқариши мумкин. Хусусий инвесторлар ва жамғармалар лойиҳага пул тикмаётган экан, демак, бу шунчаки фирибгарлик.

    Баъзан пирамида оддийроқ шаклда ҳам бўлиши мумкин — ҳеч қандай инновацион ғоялар илгари сурилмайди, мижозлардан шунчаки пул олиб келиб бериш талаб этилади, бу пуллар бир муддатдан сўнг икки-уч баробар бўлиб қайтиб келиши айтилади. Пул ниманинг ҳисобидан кўпайиши эса айтилмайди.

    Агар ростан бойиб кетишни истасангиз, бу каби шубҳали ишларга бош суқмай, тўплаган пулингизни таълим олишга сарфланг ёки хусусий иш очинг. Пуллар энг камида бекорга кетмайди.

    Молиявий пирамида ва тармоқли маркетинг — фарқи нимада?

    Кўплар тармоқли маркетингни молиявий пирамида билан адаштиради. Бир қарашда, улар бир хил услубда ишлайдигандек.

    Тармоқли маркетинг — товарларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказишнинг қонуний йўли бўлиб, унда воситачи ҳалқалар мавжуд эмас. Бундай тармоқ иштирокчисининг даромади товар айланмасидан шаклланади.

    Яъни, агар сиз таклиф қилган инсонлар ҳеч нарса харид қилмаслиги, шунчаки рўйхатдан ўтиши мумкин, ундан катта пул тикиш талаб қилинмайди, пул икки-уч баробар ўсиши ҳақида сўз бормайди. Рўйхатдан ўтиш нархи жуда арзон бўлади.

    Шу билан бирга, молиявий пирамидалар тармоқли маркетинг лойиҳалари ниқоби остида ҳаракат қилишни ўрганмоқда.

    Тармоқли маркетинг қиёфасига кириб олган молиявий пирамиданинг беш белгиси:

    1. Аъзолик бадали жуда катта бўлади — юз доллардан 5 минг долларгача. Бу пул ҳисобидан «дистрибьютор»га ҳақ тўланади;

    2. Бундай тармоқда товар ё бўлмайди, ёки у ташкилотдан ташқарида ҳеч қандай баҳога эга бўлмайди;

    3. Пул ёки ҳужжат қабул қилинганини расман тасдиқлайдиган белгилар — муҳр, шартнома, чек йўқ;

    4. Иштирокчига товар айланмасидан эмас, у жалб қилган аъзолар сонига қараб ҳақ тўланади;

    5. Ташкилот ишида асосий урғу тез даромад топишга қаратилади, товар эса пирамидага ниқоб вазифасини ўтайди.

    Хуллас, тармоқли маркетинг фирмалари доирасида бизнес қилиш ноқонуний ҳисобланмайди, шунингдек, бундай муассасалардан даромад кўриш мумкин. Лекин бунда эҳтиёткорлик талаб қилинади — агар фирма юқоридаги беш белгига эга бўлса, демак, аслида бу тармоқли маркетинг қиёфасига кириб олган молиявий пирамидадир.Омадли компания билан ҳамкорликни йўлга қўйганларга ҳавас қилса арзийди. Лекин адашиб қаллобларга пул бериб қўйганлар нима қилсин? Бу аҳволда қандай йўл тутиш керак?

    Молиявий пирамида тузоғига тушиб қолганларга маслаҳатлар

    Асосийси — саросимага тушманг. Юқоридаги белгилар асосида сиздан пул олган компания молиявий пирамида эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

    Агар пулингизни қайтариб олиш ниятингиз бўлса, бу ишни амалга ошириш қийинлигига олдиндан кўникинг. Қўлингизда пул тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса, улар асосида дарҳол сизни мазкур саргузаштга тортган одамга мурожаат этинг. Ҳужжат бўлмаганда ҳам пулни қайтаришни талаб қилиб кўринг. Турли баҳоналар рўкач қилиниб, пул қайтарилмаса, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилинг. Буни қаллобларга билдириб қўйинг — жавобгарлик олдидаги қўрқув туфайли улар пулни қайтариб бериши мумкин.

    Барча ўқувчиларимизга молиявий омад тилаймиз. Ҳеч қачон бу каби шубҳали ишларда иштирок этманг.

    01.07.2016, 23:20   Изоҳ (0)   116873
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бангладеш пойтахтининг дипломатик даҳасидаги ресторанда одамларни гаровга олишди

    01.07.2016, 23:15

    Уммоннинг Вакан қишлоғида атиги уч соат рўза тутилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    01.07.2016, 19:01

    Кениянинг Сомали билан чегараси яқинида автобусларга ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    01.07.2016, 17:08

    Францияда маҳбус гаровга олинган қамоқхона руҳшуносини қўйиб юборди

    01.07.2016, 14:17

    Тожикистон ҳукумати мансабдорларга ночорларга садақа бериш мажбуриятини юклади

    01.07.2016, 13:45

    Маккадаги зиёратчиларга бу йил электрон билагузуклар берилади

    01.07.2016, 13:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.